“Янги-Ангрен ИЭС”да меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқув-амалий семинар ташкил этилди

15:35 12 Июнь 2025 Жамият
102 0

Ходимларнинг хавфсиз меҳнат шароитларида фаолият юритишини таъминлаш, жароҳатланишларнинг олдини олиш ва ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш мақсадида “Янги-Ангрен ИЭС”да “Ишлаб чиқариш жараёнларида жароҳатланишларнинг олдини олиш ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Мазкур тадбир “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ташаббуси билан ташкил этилди ва унда бошқарув аъзолари, Республика касаба уюшмалари федерациясининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мутахассислари ҳамда тизимга қарашли корхоналардан ташриф буюрган масъуллар иштирок этдилар.

Семинарнинг асосий мақсади – иш жойларида хавфсизлик маданиятини шакллантириш, ходимлар билим ва кўникмаларини ошириш, иш жараёнларида содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишдан иборат.

Тадбир доирасида қуйидаги муҳим йўналишларда маърузалар ва амалий муҳокамалар олиб борилди:

— Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашда амал қилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни;
— Жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали ходимлар ўртасида хавфсиз меҳнат маданиятини шакллантириш;
— Раҳбар ходимлар масъулиятини ошириш ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш;
— Корхоналар ўртасида илғор тажриба ва ғояларни ўзаро алмашишни йўлга қўйиш.

Семинар иштирокчилари томонидан берилган амалий таклиф ва тавсиялар қизғин муҳокама қилинди. Айниқса, ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, иш жараёнларидаги хавфни аниқлаш ва уларни минималлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Куннинг иккинчи ярмида амалий машғулотлар бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар ўз билимларини амалиётда мустаҳкамлаш имконига эга бўлдилар.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимида бу каби тадбирлар мунтазам ташкил этилиб, ишчи-хизматчилар учун хавфсиз, саломатликка зарарсиз меҳнат муҳитини яратиш йўлида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер