Яккабоғда замонавий бозор фойдаланишга топширилди
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Яккабоғ туманининг Айғиркул маҳалласида замонавий кўринишда қад ростлаган «Яккабоғ Эко Сити» бозорининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, бугун мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Тадбиркор бойиса, янги-янги ташаббусларни амалга оширади. Натижада қўшимча иш ўринлари яратилади. Ҳудудларда ишлаб чиқариш салмоғи ортади. Хизмат кўрсатиш сифати яхшиланади.
Буни Яккабоғ туманида фаолият юритаётган «Кумуш куз файзи» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Абдинаби Ғиёсов фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
Бир неча йил олдин паррандачилик соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ташаббускор бугунги кунда қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ўнлаб лойиҳаларни амалга оширган. Қарийб 40 миллиард сўмлик сармоя эвазига қад ростлаган «Яккабоғ Эко Сити» бозори Абдинаби Ғиёсов томонидан амалга оширилган лойиҳаларнинг навбатдагиси бўлди.
Мажмуа 600 та савдо растаси, 120 дан ошиқ савдо дўконлари, болалар, ёшлар учун кўнгилочар масканларни ўз ичига олган.
Эътиборли томони, мажмуанинг фаолият бошлаши натижасида 700 та янги иш ўринларининг яратилганидир.










Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг