Яхши яшашни кафолатламайдиган диплом, сотиб олинган баҳолар ва рақобат муҳити: Алишер Қодиров абитуриентлар ҳақида фикр билдирди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, «Миллий тикланиш» ДП МК раиси Алишер Қодиров университетларга топширган абитуриентларнинг сони камайганига ўз фикрини билдирди.
«Олий таълим олиш учун мурожаатнинг сезиларли камайгани ёшларимизни қуйидаги хулосаларга келганини кўрсатади деб ўйлайман: Биринчи, олий маълумот ҳақидаги диплом яхши яшаш учун кафолат эмас. Иккинчи, сотиб олинган баҳолар, натижада диплом малака ва мутахассисликни пайдо қилиб қўймайди. Учинчи, диплом реал рақобат муҳитида ёрдам бермайди», деган у.
Аввалроқ сиёсатчи ўз постларининг бирида олий маълумот қобилият ва имконият талаб қиладиган, жиддий мажбурият юклайдиган қиммат маҳсулот эканлигини таъкидлаганди.
Алишер Қодировнинг фикрича, мактабни сўнгги синфлари ва мактабни тугатгандан кейин ёшларга рақобатбардош касб-ҳунар ўргатадиган, қисқа, арзон ва самарали тизим яратилишига жиддий эътибор қаратилиши керак.
Аввалроқ «Миллий тикланиш» ДП МК раиси жамиятдаги оталик мавқейи ҳақда жиддий чиқиш қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг