Яйпан шаҳрида замонавий «IT-шаҳарча» фаолияти йўлга қўйилди
Ўзбекистон тумани маркази — Яйпан шаҳрида ташкил этилган «IT-шаҳарча»да жаҳон андозаларига мос замонавий инфратузилма яратилди. Мазкур марказда келажагимиз ворислари бўлган ёшлар учун рақамли технологиялар ҳамда хорижий тилларни чуқур ўрганишга қаратилган барча зарур шарт-шароитлар муҳайё этилди.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад — «IT-шаҳарча»ни янги авлоднинг эртанги кун истиқболини таъминлайдиган, назарий билим ва амалий кўникмаларни уйғунлаштирувчи инновацион таълим майдонига айлантиришдан иборат.

— «IT-шаҳарча» бир вақтнинг ўзида 50 нафар ўғил-қизни қамраб олиш имкониятига эга бўлиб, энг сўнгги русумдаги ахборот технологиялари ва замонавий компьютер жамланмалари билан жиҳозланган, — дейди Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг рақамлаштириш офиси бош мутахассиси Маъмуржон Саидов. — Бу ерда ёшлар бепул ва юқори тезликдаги интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда дастурлаш, 3D моделлаштириш, робототехника, рақамли маркетинг, мобилография ҳамда видеомонтаж каби йўналишлар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлмоқда.
Ўқув машғулотлари халқаро мезонлар асосида ишлаб чиқилган дастурлар бўйича тажрибали мутахассислар томонидан олиб борилади. Курсларни муваффақиятли якунлаган тингловчилар махсус сертификатлар билан тақдирланиб, ҳамкор IT компаниялар томонидан юқори даромадли иш таклифларига эга бўлиш имкониятига ҳам эга бўладилар.

Айтиш жоизки, мазкур замонавий марказда онлайн ва оффлайн таълим шакллари асосида ҳар йили қарийб 6 минг нафар ёшларни IT соҳасида меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассис сифатида тайёрлаш режалаштирилган. Шунингдек, бир қатор хорижий тилларни ўқитиш йўлга қўйилиб, ёшларнинг халқаро майдонда ўз ўрнини топишига замин яратилмоқда.
Ботир МАДИЁРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг