WSJ: Трамп «Binance» криптовалюта биржаси асосчиси Чангпенг Чжаони афв этди
«The Wall Street Journal» нашрининг хабар беришича, АҚШ президенти «Binance» криптовалюта биржаси асосчиси Чангпенг Чжаони афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Хабарларга кўра, афв 22 октябрь куни имзоланган.
Оқ уй матбуот котиби Керолин Ливиттнинг таъкидлашича, Трамп собиқ президент Жо Байден маъмурияти томонидан «криптовалютага қарши урушнинг бир қисми сифатида» «жиноий жавобгарликка тортилган» Чжаони афв этиш орқали ўзининг конституциявий ваколатларидан фойдаланган.
Унинг қўшимча қилишича, Байден маъмуриятининг криптовалютага қарши уруши тугади.
2023 йил ноябрь ойида АҚШ ҳукумати «Binance» компаниясига Банк сири тўғрисидаги қонунни бузганлик, пул ювиш, тўғри рўйхатдан ўтмаганлик ва санкциялардан бўйин товлаганлик учун 4,3 миллиард доллар тўлашни буюрди.
Чангпенг Чжао самарали пул ювишга қарши дастурни амалга оширмаганликда айбдор деб топилди. 2024 йил баҳорида у тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва жазосини ўтаб бўлганидан сўнг ўша йилнинг сентябрь ойида озод қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг