Ўзбекистон Президенти Беларусь Бош вазирини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Беларусь Республикаси Бош вазири Александр Турчинни қабул қилди.
Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ҳамкорликда, айниқса, савдо-иқтисодий соҳада юқори даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди. Ўтган йили товар айирбошлаш 25 фоизга ўсиб, қарийб 1 миллиард долларга етди. Етакчи компанияларнинг устувор тармоқлардаги кооперацияси кенгайиб бормоқда.
Машинасозлик, электротехника, фармацевтика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш орқали иқтисодий ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантириш муҳим экани таъкидланди.
Шунингдек, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг