Владимир Путин: Кемероводаги фожиа масъулиятсизлик, ўлда-жўлда иш қилиш туфайли юз берди

Россия Президенти Владимир Путин Кемероводаги “Қишки олча” савдо марказида юз берган ёнғин оқибатларини бартараф этишга бағишланган йиғилиш давомида рўй берган воқеага бепарволик ҳамда ўлда-жўлда иш қилиш сабаб бўлганини айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, савдо марказидаги ёнғин туфайли 60дан ортиқ инсон ҳалок бўлди.
“Бизда нималар юз беряпти, ахир бу жанговар ҳаракатлар, шахтада метаннинг чиқиб кетиши каби кутилмаган ҳодиса эмаску. Одамлар, болалар дам олишга келганди. Биз демография ҳақида гапирмоқдамиз ва шунча инсонни нима сабабдан йўқотмоқдамиз? Қабул қилиб бўлмас масъулиятсизлик, ўлда-жўлда иш қилиш туфайли”, — деди Россия Президенти.
Шунингдек, у бир дақиқа сукут сақлаб, ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва дўстларига таъзия изҳор қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг