Вэнс Нетаньяҳудан Ғазо бўйича тинчлик режасига “имконият ва вақт бериш”ни сўради

11:03 24 Октябр 2025 Дунё
175 0

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан ўтказган музокараларда ундан Ғазо секторидаги можарони бартараф этиш бўйича тинчлик битими келишувининг кейинги босқичларига ўтиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширишга “имконият ва вақт бериш”ни сўради. Бу ҳақда “Axios” нашри хабар бермоқда.

Нашрга кўра, 22 октябрь куни бўлиб ўтган музокараларда Вэнс Нетаньяҳудан максимал ёрдам кўрсатишни ҳам сўради. У Вашингтонни хавотирга солаётган ва тинчлик битимини бузиб юбориши мумкин бўлган алоҳида жиҳатларга эътибор қаратди.

Гап Исроил ҳарбийларига ўтган дам олиш кунлари уюштирилган ҳужумларга жавобан Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати тарафдорлари позицияларига берилган зарбалар, шунингдек, Исроил томонидан Ғазога гуманитар ёрдам етказиб беришга қўйилаётган чекловлар ҳақида бормоқда. АҚШ вице-президенти Исроил томонини вазминликка чақирди.

Нетаньяҳу Исроил тинчлик битими доирасига риоя қилишини ва яқин орада томонлар битимнинг кейинги босқичларига ўтишга муваффақ бўлишига умид қилаётганини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер