Вэнс: АҚШ Фаластинни тан олиш ниятида эмас
Фото: Leah Millis/REUTERS
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг айтишича, Вашингтоннинг асосий мақсади — ҲАМАСни йўқ қилиш.
Вэнс бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми билан учрашувда маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
«Бизда Фаластин давлатини тан олиш режаси йўқ. Фаол ҳукумат йўқ шароитда бундай тан олиш нима англатишини ҳам билмайман», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Лондоннинг эҳтимолий қарорини ҳам АҚШ кузатиб боради.
«Бу масалада Британия мустақил равишда қарор қабул қилади. Президентимиз Исроил ва Ғазо бўйича мақсадларимизни аниқ белгилаган: биринчи — ҲАМАС бирор маротаба тинч аҳолига ҳужум қилмаслиги учун уни бутунлай йўқ қилиш; иккинчи — Ғазодаги оғир гуманитар инқирозни ҳал этиш», — дея қўшимча қилди Вэнс.
Эслатиб ўтамиз, июль ойи охирида Буюк Британия бош вазири Кир Стармер девони билдиришича, агар Исроил Ғазога гуманитар ёрдам киритишга тўсқинлик қилишда давом этса ва ҳарбий амалиётни тўхтатмаса, Лондон сентябрдаги БМТ Бош Ассамблеяси сессиясигача Фаластинни расман тан олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг