Венесуэлаликлар Уго Чавес ҳайкалини бузиб ташлади
Венесуэлада президентлик сайловларидан кейин оммавий тартибсизликлар бошланди. Каракаснинг марказий ҳудудларида юзлаб одамлар таёқ билан қуролланган.
Намойишчилар юзларини шарф билан ўраб олиб, қурилиш қолдиқларини йўлнинг ўрталарига сочиб юборди. Тартибсизликларда 20 дан ортиқ аскар яраланган, уларнинг айримлари ўқдан жароҳат олган. Президентлик сайловларидан кейинги тартибсизликлар нафақат Венесуэла пойтахти Каракасни, балки, Уго Чавес ҳайкали жойлашган Ла Гуайра штатини ҳам қамраб олган. Ушбу ҳайкал намойишчилар томонидан йиқитилган.
Венесуэла Ташқи ишлар вазирлиги Аргентина, Коста-Рика, Перу, Уругвай, Чили, Доминикан Республикаси ва Панамадаги дипломатларини чақириб олганини маълум қилди. Мамлакат баъзи давлатлар билан парвозларни вақтинча тўхтатган. Бунга сабаб улар Николас Мадуронинг қайта сайланишини тан олмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг