Ватандан айро бахт йўқ

Китоб жавонимиз яна бир янги асар билан бойиди. Бу тўплам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган бўлиб, мазмун-моҳияти билан китобхонга руҳий қувват бағишлайди. Гап таниқли адиб, “Шуҳрат” медали соҳиби Ҳабиб Сиддиқнинг яқинда чоп этилган “Ватандан айро бахт йўқ” номли китоби ҳақида бормоқда.
— Ушбу тўпламга адибнинг мустақиллик йилларида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамиятимиз маънавий ҳаётидаги янгиланишлар, замондошларимиз, илму санъат ва адабиёт аҳли ҳақидаги публицистик мақолалари, эсселари ва мушоҳадалари киритилган, — дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Андижон вилояти бўлими раҳбари Хуршида Ваҳобжон қизи. — Китоб ўқувчи онгига бевосита таъсир қилади, юртга садоқат, Ватанга меҳр, келажакка ишонч туйғуларини кучайтиради. “Ватандан айро бахт йўқ” тўплами нафақат мамлакатимиздаги ислоҳотлар моҳиятини очиб беради, балки китобхонни бу жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланишга ундайди. Асар ўз мазмуни билан инсон қалбида фидойилик, масъулият, шукроналик, ҳалоллик каби юксак инсоний туйғуларни уйғотади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ҳабиб Сиддиқ ўтган асрнинг саксонинчи йилларидан буён қисса ва ҳикоялари, ҳазил-ҳангомалари билан адабиёт ихлосмандларига яхши таниш. Унинг асарлари бир неча хорижий тилларга таржима қилинган. Янги тўплами эса ижодкорнинг ҳаётий тафаккури ва ватанпарварлик руҳини яна бир бор теран намоён қилади. Китоб мустақиллик байрами арафасида китобхонлар учун маънавий совға бўлди.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг