Ватан ҳимоячилари шарафланди
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни тантаналари Амир Темур мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди.
Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев бошчилигидаги вилоят фаоллари Амир Темур мақбарасида йиғилиб, ўтганлар руҳига Қуръон тиловат қилди.

Шундан сўнг вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳамда ҳарбийлар Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйишди. Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирлари вилоят мусиқали драма театрида давом этди. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирокчиларни байрам билан табриклади.
Тадбирда бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳокимликнинг фахрий ёрлиғи ҳамда совғалари билан тақдирланди.

Театр актёрларининг саҳна чиқишлари, санъаткорларнинг дилтортар қўшиқлари байрамга янада кўтаринкилик бахш этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг