Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Германия қуролли кучлари генерал-лейтенанти Александер Золлфранк Россия НАТО ҳудудига чекланган зарба бериш учун етарлича кучга эга эканини таъкидлади. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
«Биз Россиянинг нимага эга экани ва у билан нима қила олишини баҳолашимиз шарт. Шунга асосланиб айтишимиз мумкинки, Россия НАТО ҳудудига чекланган миқёсда ҳужум қилиши мумкин», — дейди Золлфранк.
Унинг қўшимча қилишича, Россия қурол-яроғ тўплашда давом этса, 2029 йилга келиб НАТОга кенг кўламли ҳужум ҳақиқатга айланиши мумкин. Золлфранк ҳамма нарса Ғарбнинг хатти-ҳаракатларига ва иттифоқнинг куч ишлатиш қобилиятига боғлиқлигини айтган.
Генералнинг билдиришича, Москва аллақачон НАТО мамлакатларига қарши киберҳужумлар, саботаж ва дезинформациядан фойдаланиб, гибрид уруш олиб бормоқда.
«Бу усул ноаниқлик келтириб чиқариш, қўрқув яратиш, зарар етказиш ва жосусларни жойлаштиришга қаратилган. Бу қўрқувга асосланган уруш», — деб қўшимча қилган Золлфранк.
Бундесвер маълумотларига кўра, Россия Украинадаги йўқотишларига қарамай қуролли кучларининг жанговар тайёргарлигини сақлаб қолмоқда. Бу эса НАТОга чекланган ҳужум операцияларини амалга ошириш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг