WSJ: Европа Украина бўйича альтернатив тинчлик режасини тайёрламоқда
Европа мамлакатлари Украина бўйича АҚШ таклифларига нисбатан Киев учун кўпроқ манфаатли бўладиган альтернатив тинчлик режасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар берди.
Манбаларга кўра, Европа етакчилари ушбу лойиҳани яқин кунлар ичида тақдим этиши мумкин.
Нашрнинг ёзишича, Киев ҳозирча мазкур режада иштирок этишга розилик бермаган. Ҳужжатнинг батафсил мазмуни ҳам очиқланмаган.
Бундан аввал Украина Олий Радаси депутати Алексей Гончаренко АҚШ томонидан таклиф этилган тинчлик режаси ҳақида маълумот берган эди. Ушбу ҳужжат 28 пунктдан иборат бўлиб, улар орасида Украинанинг НАТОга киришдан воз кечиши, келишув имзоланганидан 100 кун кейин мамлакатда сайловлар ўтказиш ва Қрим, Луганск ҳамда Донецкнинг де-факто мақомини Россия томонидан назорат қилинишини тан олиш каби бандлар мавжуд.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг