«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Президент фармойиши қабул қилинди

17:34 21 Ноябрь 2025 Ҳужжатлар
55 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 21 ноябрь куни Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги фармойиши [Ф-60-сон] қабул қилинди.

Фармойиш билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди.

Жойларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамини янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик руҳига ҳамоҳанг тарзда нишонлаш мақсадида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилиши белгиланди, жумладан:

• янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган халқ ҳокимиятчилиги, инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат каби эзгу ғояларнинг амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз аксини топаётганини кўрсатиб бериш;

• «Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!» деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлигини очиб бериш;

• Конституция байрами арафасида таълим ташкилотларида Конституция дарсларини атоқли ҳуқуқшунослар, олимлар, суд, адлия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбар ва ходимлари иштирокида ўтказиш.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер