Вашингтонда Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга илк расмий ташрифини ёритиш бўйича Матбуот маркази ташкил қилинди
Матбуот маркази замонавий техникалар билан жиҳозланган бўлиб, юқори тезликдаги интернет тизимига уланган. Бу ерда малакали журналистлар, тасвирчи ва фотографлар иш олиб бораяпти.
Президент Матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу марказ давлатимиз раҳбарининг АҚШга бўладиган тарихий ташрифини барча оммавий ахборот воситаларида, хусусан, интернетда атрофлича ёритиш, ташриф билан боғлиқ воқеаларга оид маълумотларни аниқ, ишончли ва тезкор равишда етказиб беришда муҳим кўприк вазифасини ўтайди.
Ташриф билан боғлиқ бўлган тадбирлар, хусусан, аэропортда кутиб олишдан тортиб, учрашувлар, музокаралар, ҳужжатлар имзолаш маросимлари — барча жара ёнлар МТРКнинг “Ўзбекистон 24” телеканали орқали ва Президентнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида тўғридан-тўғри ва тезкорлик билан эфирга узатилиши режалаштирилаяпти.
Ташриф аввалида йигирмага яқин тадбирлар, турли учрашувлар ўказиш, таниқли халқаро экспертлар, АҚШнинг кенг жамоатчилик вакиллари билан интервьюлар уюштириш кўзда тутилган эди. Уларнинг аксарияти ташкил қилиниб, оммавий ахборот воситаларида навбатма-навбат берилмоқда. Бу жараён давом этаяпти.
Шунингдек,14 май куни Вашингтондаги АҚШ Миллий пресс-клубида Ўзбекистон ва АҚШлик экспертлар иштирокида брифинг ташкил этилиши режалаштирилган.
Шавкат ОРТИҚОВ,
“Халқ сўзи” махсус мухбири.
Вашингтон, Америка Қўшма Штатлари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг