Вашингтонда Оролбўйи минтақасини қўллаб-қувватлаш учун хайрия тадбири бўлиб ўтди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Вашингтон шаҳрида Оролбўйи минтақасини қўллаб-қувватлаш учун маблағ йиғиш бўйича хайрия тадбирида иштирок этди.
Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонаси томонидан «Project C.U.R.E.» хайрия ташкилоти билан биргаликда ташкил этилган тадбирда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Американинг «Vector Medical Group» (тиббий асбоб-ускуналар етказиб берувчи), «Bollore» (авиация логистикаси), «Boeing Company» (авиация, космик ва ҳарбий техника), «Rotary International» (хайрия ташкилоти), «Winn-Marion Companies» (технология компанияси) каби компаниялари вакиллари, Америка-Ўзбекистон Савдо палатаси аъзолари, шунингдек АҚШ оммавий ахборот воситалари журналистлари қатнашдилар.
Тадбир кенг Америка жамоатчилиги, ишбилармон ва академик доираларини Орол денгизи зонасидаги экологик вазият, Ўзбекистон Раҳбарияти томонидан экологик фалокатнинг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида хабардор қилишга қаратилган.
Иштирокчиларнинг якдил фикрича, Орол денгизи экотизимини тиклаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Марказий Осиёнинг барқарор тараққиёти ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга кўмаклашади. Бу борада Марказий Осиё мамлакатлари, балки бутун дунё ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлиги таъкидланди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг «Project C.U.R.E.» Президенти Дуглас Жексон билан учрашуви бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида навбатдаги гуманитар юкларни Ўзбекистонга етказиб бериш ва ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. «Project C.U.R.E.» Оролбўйи минтақасидаги вазиятни яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун АҚШдан донорларни жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёрлиги маълум қилинди. «Молиялаштиришни ўрганаётган кўнгиллиларимиз навбатдаги гуманитар ёрдам контейнерларини этказиб бериш учун маблағ йиғишда давом этмоқдалар», деди Д.Жексон.
«Project C.U.R.E.» раҳбари билан музокаралар якунида Ўзбекистон эҳтиёжлари учун тиббий буюмлар билан 1,5 миллион долларлик янги контейнер жўнатишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, илгари Қорақалпоғистонга 3 миллион долларлик тиббий асбоб-ускуналар ва соғлиқни сақлаш буюмлари етказиб берилган эди. 2022 йил июль ойида Қорақалпоғистон тиббиёт муассасаларига берилган 2,9 минг дона тиббий буюмларни ўз ичига олган умумий оғирлиги 16,8 тонна бўлган яна тўртта контейнер етказиб бериш ташкил этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
- Тилда пайдо бўладиган ўзгаришлар саратон касаллигининг нозик аломати бўлиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг