Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда давлат сиёсатининг очиқлиги ва шаффофлиги сезиларли даражада оширилгани, сўз эркинлиги кафолатлари мустаҳкамланаётгани, оммавий ахборот воситаларининг мустақил ва профессионал ривожланиши учун шароитлар яратилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, 13-14 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган ЙХҲТнинг «Хабардор ва барқарор жамиятлар учун оммавий ахборот воситаларининг ҳаётийлигини таъминлаш» мавзусидаги 25-Марказий Осиё медиа конференциясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон бундай нуфузли минтақавий платформага мезбонлик қилаётгани мамлакатимизнинг сўз эркинлиги ва медиа муҳитини ривожлантириш борасидаги ютуқларининг эътирофи экани мамнуният билан қайд этилди.

Мазкур конференция оммавий ахборот воситалари, журналистлар фаолияти ҳамда медиа соҳаси иқтисодий асосларининг барқарорлигини, жамиятни ишончли ва тасдиқланган маълумотлар билан таъминлаш масалаларини батафсил муҳокама қилишга қаратилган.
«Амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, стратегик коммуникациялар, медиасаводхонлик ва фактчекингни ривожлантириш, Ўзбекистонда хорижий ва халқаро оммавий ахборот воситалари фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳақида маълумот бердим. Дезинформацияга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ҳамкорлик истиқболлари – тажриба алмашиш, журналистлар малакасини ошириш, қўшма тренинглар ва таълим дастурларини ўтказиш, ЙХҲТ етакчи экспертларининг Ўзбекистондаги тадбирларда иштирок этиши юзасидан фикр алмашдик», — деб ёзган Шерзод Асадов.
Учрашув якунида Президент матбуот котиби очиқ ва конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг