Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Стратегик ҳамкорлик диалогининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ташкулов жорий йил 13 декабрь куни АҚШнинг Вашингтон шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Стратегик ҳамкорлик диалогининг иккинчи йиғилиши доирасида «Инсонийлик мезонлари» масалаларига бағишланган тўртинчи сессиясига раҳбарлик қилди.
Тадбирда Ўзбекистонда демократик институтларни мустаҳкамлаш ва ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар, сўз эркинлигини ҳимоя қилиш ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш, диний эркинлик соҳасидаги ҳамкорлик, меҳнат ҳуқуқлари ва одам савдосига қарши кураш, гендер тенгликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ҳамкорлик, жазони ижро этиш масканларидаги шароитлар масалалари муҳокама қилинди.
Америка томони Ўзбекистонда 2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида давлат ва жамият қурилишининг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини эътироф этди, хусусан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналишида ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларни бажаришда улкан ютуқларга эришилаётганлигини, ушбу йўналишларда янада самарали ҳамкорликни давом эттириш тарафдори эканлигини таъкидлади.
Учрашув давомида Ўзбекистон вакиллари томонидан тадбир кун тартиби мавзулари доирасида келгусидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва давом эттириш мақсадида аниқ ва конструктив таклифлар илгари сурилди.
Вазир шунингдек Ўзбекистон делегацияси таркибида бир қатор қўшма тадбирларда, хусусан АҚШ давлат котиби Э.Блинкен, АҚШ Конгресси аъзолари ва ҳукумат вакиллари, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) раҳбарлари билан учрашувларда ҳам иштирок этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
- Тилда пайдо бўладиган ўзгаришлар саратон касаллигининг нозик аломати бўлиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг