Сенатда «Бизнинг ҳуқуқимиз, бизнинг овозимиз» мавзусида бутун республика бўйлаб ёшлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди (+фоторепортаж)

10:59 21 Ноябрь 2025 Сиёсат
145 0

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Олий Мажлис Сенати биносида 20 ноябрь – Бутунжаҳон бола ҳуқуқлари куни муносабати билан «Бизнинг ҳуқуқимиз, бизнинг овозимиз» мавзусида бутун республика бўйлаб ёшлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда Болалар омбудсмани, Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари, мактабгача ва мактаб таълими вазири, Ёшлар ишлари агентлиги директори, 200 нафар экология фаоллари ҳамда 400 нафардан ортиқ ёшлар онлайн тарзда иштирок этди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Мазкур мулоқот болалар ҳуқуқлари, уларнинг ижтимоий, таълим ва экологик масалаларда иштирокини рағбатлантиришга бағишланди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева мулоқотнинг барча иштирокчиларини самимий қутлади. Ўз нутқида болаларнинг ҳуқуқлари va манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, соғлиқни сақлаш, таълим тизими, ижтимоий ҳимоя ва махсус эҳтиёжли болаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ютуқлар ҳақида сўз юритди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Шунингдек, Ўзбекистоннинг болалар ва ёшлар учун барқарор ва соғлом муҳит яратиш, экологик онг ва жавобгарликни шакллантириш йўлида қилаётган саъй-ҳаракатларини таъкидлади. Жумладан, «Замин» халқаро жамоат фонди орқали «Ўзбекистон эко мактаблари» лойиҳаси доирасида 258 та мактаб вa 492 та мактаб ўқувчиси фаол иштирок этаётгани қайд этилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Болаларнинг экологик билим ва ҳуқуқларини мустаҳкамлаш бўйича миллий платформалар яратилиб, ёшлар орасида иқлим ўзгариши ва яшил технологиялар бўйича билим ва тадбирлар ривожлантирилаётгани эътироф этилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тадбир давомида болаларга ўз ташаббус ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш, экологик ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича инновацион ечимларни таклиф этиш ва фаол фуқаролик позициясини намоён қилиш имкониятлари тақдим этилди.

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер