USAID “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишда кўмаклашади
Фото: “Халқ сўзи”
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов АҚШга ташрифи давомида АҚШ Халқаро Тараққиёт агентлиги (USAID) администратор ёрдамчиси Исобел Коулман билан учрашди.
Вашингтонда бўлиб ўтган мулоқотда АҚШ – Ўзбекистон ҳамкорлиги, жумладан, IT соҳасини қўллаб-қувватлаш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва Ўзбекистонда хусусий сектор ўсишини рағбатлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Учрашувда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур ҳужжат доирасида USAID Ўзбекистон ҳукумати билан “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар ва хотин-қизларни IT соҳасига жалб қилиш бўйича ҳамкорлик қилади. Шунингдек, техник мактабларни боғлаш орқали мамлакатда IT ва коммуникация соҳаларини ривожлантиришга кўмаклашади. Хусусий секторнинг ўсишига ёрдам беради ва IT билан боғлиқ бошқа ташаббусларни, илғор тажрибаларни оммалаштиришга ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг