Умра тўловлари нега оширилди?
Ижтимоий тармоқларда 2020 йил февраль ойига қадар қилинган Умра тўлови миқдорига яна нарх қўшилгани бўйича тарқалган маълумотларга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муносабат билдирди.
Баёнотнинг қисқача мазмунига кўра:
— коронавирус пандемияси сабаб меҳмонхонада 4 кишилик хонага 2 нафар зиёратчи, 50 ўриндиқли автобусга 25 киши жойлаштириш, озиқ-овқатлар энди махсус қадоқланган ҳолда тарқатилиши, қўшимча шифокорлар ва махсус дори-дармонлар билан таъминлаш каби талаблар ўрнатилган ва бу аввалги нархга таъсир қилган;
— Саудия қироллигида 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи жорий этилган;
— Макка ва Мадина шаҳарларида Икки Ҳарамга яқин бўлган 5 юлдузли меҳмонхоналар буюртма қилинган. Масжиди Набавийга яқин бўлган “Пулман зам-зам” ва Байтуллоҳ атрофидаги “Жабал Умар” ҳудудида жойлашган меҳмонхона олинган; (олдинги йилларда зиёратчилар Макка шаҳрида Ҳарам масжидидан чамаси 1,2 км. бўлган меҳмонхонада истиқомат қилишган)
— Ўзбекистон Саудияда умра сафарини ташкил қилиш бўйича бир неча ширкат таклифларини ўрганган. Бунда аввало ширкатларнинг Саудия ҳаж ва умра вазирлиги талабига асосан умрани ташкил этиш бўйича лицензияси бор ёки йўқлигига эътибор қаратилган; (ижтимоий тармоқларда муқобил таклиф билан чиқаётган баъзи ширкатлар умра хизматини кўрсатиш учун янгиланган рухсатномага эга эмас)
— Олдинги узоқ йиллик ҳамкор ширкат ҳам пандемиядан кейин лицензия ололмагани учун бошқа, имконияти кенгроқ “Абу Сарҳад” ширкати билан шартнома имзоланган;
— Ҳар бир Ҳаж ёки умра мавсуми тўловлар банкдаги махсус ҳисоб рақамда сақланади. Бу маблағлардан бошқа мақсадда фойдаланиш имконияти йўқ;
— 2020 йил февраль ойига қадар Умра учун тўлов амалга оширган, ҳозирда бориш истагидан қайтган фуқароларнинг мурожаатига асосан тўловлари қайтариб берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг