Украина ҳудудида геноцид содир этилганига оид ҳеч қандай аломат топилмади — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

01:23 17 Март 2023 Дунё
1168 0

Foto: Reuters

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг мустақил халқаро комиссияси Украинадаги геноцид борасида ҳеч қандай далил топмади.

Украинадаги воқеаларни ўрганувчи мустақил халқаро комиссия Украинада геноцид ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда комиссия раиси Эрик Месе Женевада бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши 2022 йил март ойида ушбу масала бўйича комиссия тузган. Ташкилот аъзолари инсон ҳуқуқлари ёки халқаро гуманитар ҳуқуқнинг бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган фактларни аниқлашлари керак эди.

«Украина ҳудудида геноцидO‘zbekcha содир этилганига оид ҳеч қандай аломат топмадик», деди Эрик Месе.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?