Учувчилар коронавирус юқтириб олмоқда — глобал авиация саноати яна жиддий хавф остида

00:00 26 Декабрь 2021 Дунё
839 0

Архив сурат

Коронавирус пандемияси бошланганидан бери жиддий зарар кўрган глобал авиация саноати яна жиддий хавф остида.

Бунга «Омикрон» штаммининг тез тарқалаётгани бу жараёнда учувчилар ва экипаж аъзолари орасида ҳам инфекция ҳолатлари кўп учраётгани сабаб бўлмоқда.

Оқибатда Янги йил арафасида Европа ва Американинг кўплаб авиакомпаниялари ўз рейсларини бекор қилишга мажбур. Хусусан, Flightaware веб-сайти маълумотларига қараганда жума куни бутун дунё бўйлаб икки минг икки юздан ортиқ режалаштирилган рейслар амалга оширилмаган.

Европа аэропортлари операторлари ассоциацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг «Омикрон» штамми аниқлаган — 24 ноябрдан бери йўловчи ташиш ҳажми 20 фоизга камайганини қайд этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?