Уч вилоятда жами 12 та АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
Тошкент вилоятида 3 та, Қашқадарё вилоятида 4 та, Наманган вилоятида эса 5 та АЁҚШда сифатсиз автобензин сотилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, аҳолини сифатли нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан «Ўзэнергоинспекция», Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ва Рақобатни ривожлантириш ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамкорлигида ҳудудлардаги АЁҚШларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилоятида жойлашган «Д.К.Л.», «Б.О.» ва «Н.Г.О.» МЧЖларга қарашли 3 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-92-маркали бензин сифатсиз экани маълум бўлган.
Шунингдек, Қашқадарё вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида 4 та АЁҚШда юқоридаги каби қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган.
Таъкидланишича, Қарши тумани Ровот МФЙдаги «К.А.О.» МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-92-маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги фош бўлган.
Бу каби ҳолат Нишон туманидаги «Г.Т.Г.С.» МЧЖ ҳамда Қарши шаҳри ва туманидаги «Х-С.Г.» МЧЖ ҳамда «Н.П.» ва «М.С.Г.» хусусий корхоналарига қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-80-маркали автобензин сифатсиз экани маълум бўлган.
Бундан ташқари Наманган вилоятидаги 5 та АЁҚШда сифатсиз автобензин сотилган.
Хусусан, Тўрақўрғон туманидаги «О.Й.С.» МЧЖ, Мингбулоқ туманидаги «Г.Б.О.С.» МЧЖ ва Наманган шаҳридаги «К.Н» МЧЖ ҳамда Янги Наманган туманидаги «Б.Й.М.» ва «И.Р.Г» МЧЖларга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-92-маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган юқорида номи келтирилган барча АЁҚШларда биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг