Уч ҳудудда психотроп моддалар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар қўлга тушди

15:39 07 Октябр 2025 Жамият
172 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Оҳангарон шаҳри бўлими, ДХХ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.М. хонадонида 1 минг 835 дона «Регопен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини кейинчалик дорихоналарда яшириб сотиш мақсадида «Л-АРГИНИНE» дори идишларига қадоқлаб қўйганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, ушбу дори воситалари тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Конимех тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.

Унга кўра, фуқаро Т.Ш. фуқаро Х.П.га 250 дона «Бензонал» номли дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шунингдек, департаментнинг Жалақудуқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.С. фуқаро С.Р.га 10 дона «РEГАПEН» ва 10 дона «ТРОПИКАМИД» номли таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган дори воситаларини 5 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?