Уч ҳудудда 450 миллион сўмлик «зангори ёқилғи» ҳамда «свет» талон-торож қилинди
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош қилинди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жарқўрғон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Д.М. «Янгиобод» МФЙ ҳудудидаги хонадонида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 199,8 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош қилинган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.
Унга кўра, «Н.Б.» фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 136,1 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, департаментнинг Урганч тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.А. «Янгиобод» МФЙ ҳудудидаги бинода умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 115,6 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг