Туркия 20 апрелдан эътиборан Тожикистон фуқаролари учун виза режимини жорий қилади
2024 йил 20 апрелдан эътиборан Тожикистон фуқароларининг Туркияга киришлари учун виза режими жорий қилинади.
«Ховар» Тожикистон миллий ахборот агентлиги маълумотига кўра, 6 апрель куни Туркия томони Тожикистонни дипломатик каналлар орқали ушбу тартиб ҳақида расман хабардор қилди.
«Шу муносабат билан Тожикистон Республикаси фуқаролари 20 апрелдан эътиборан ушбу давлатга боришдан олдин виза олишлари керак, — дея аниқлик киритади «Ховар» МАА. — Илгари Тожикистон Республикаси фуқаролари Туркияга визасиз киришлари ва у ерда 90 кунгача қолишлари мумкин эди».
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги маълумотларига кўра, мамлакатимиз фуқаролари Туркияга ҳали ҳам визасиз киришлари ва у ерда 90 кунгача қолишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг