Афғонистон ва Покистон тинчликни узайтиришга келишиб олди
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хабарига кўра, Афғонистон ва Покистон тинчлик режимини узайтириш ва тинчлик бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олишди.
25–30 октябрь кунлари Истанбулда Афғонистон, Покистон, Туркия ва Қатар вакиллари йиғилиб, 18–19 октябрда Доҳада Туркия ва Қатар воситачилигида эришилган Афғонистон–Покистон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш режимини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилдилар. Баёнотда «Барча томонлар тинчликни давом эттиришга розилик билдирди», дейилади.
Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, томонлар 6 ноябрь куни Истанбулда янги учрашув ўтказишни режалаштирган.
Шунингдек, Афғонистон ва Покистон тинчликни назорат қилиш ва бузилишларни аниқлаш учун мониторинг ва текширув механизмини яратиш бўйича келишувга эришдилар. Ушбу механизм низоларни олдини олиш ва қоидабузарларга нисбатан чора кўришга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, аввал Покистон мудофаа вазири Ҳаважжа Муҳаммад Асиф агар тинчлик бўйича келишувга эришилмаса, томонлар очиқ урушга кириши мумкинлигини огоҳлантирганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг