«Ювентус» жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Италиялик мутахассис Лучано Спалетти «Ювентус» жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти орқали маълум қилинди.
27 октябрь куни жамоа бош мураббийи Игор Тудор истеъфога чиқарилган эди. Шундан сўнг, клуб раҳбарияти бир неча номзодларни кўриб чиқди ва натижада Спалеттини бош мураббий сифатида тайинлаш қарорини қабул қилди.
Маълумотларга кўра, «Ювентус» ва Спалетти ўртасида 2026 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзоланган. Янги мураббий йилига тахминан 3 миллион евро маош олади.
Эътибор учун, Лучано Спалетти фаолияти давомида «Удинезе», «Рома», «Интер» ва «Наполи» каби етакчи Италия клубларини бошқарган. 2023–2025 йилларда эса у Италия миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» ўзининг навбатдаги ўйинини 4 ноябрь куни УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида «Спортинг» жамоасига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг