Туризм қишлоғида кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш маркази иш бошлади
Самарқанд вилоятида Конигил туризм қишлоғини ташкил этиш ишлари давом этмоқда. Ушбу туризм қишлоғини яратиш концепциясига кўра, 3 гектар майдонда 800 метр узунликдаги ҳалқа йўли қурилади. Натижада сайёҳларнинг «Сиёб» канали бўйлаб сайр қилиши ва табиат қўйнида дам олишлари мумкин.
Шунингдек, ҳудудда оилавий меҳмон уйлари, янги ҳунармандчилик марказлари, маҳаллий анъаналарни акс эттирувчи анимация марказлари ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Экотуризм, агротуризм, гастрономик туризм йўналишларини ривожлантириш учун шароитлар яратиляпти. Ҳудудда жаҳонга машҳур Самарқанд нонини тайёрлаш бўйича мастер-класслар учун новвойхона ташкил этилади.
Ҳозирда кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш маркази фаолият бошлади. Гуруч тегирмони жойлашган бинода таъмирлаш ишлари тугаш арафасида. Гуруч тегирмонининг тарихий кўриниши қайта тиклангач, меҳмонларга гуруч тайёрлаш жараёни намойиш қилинади.
Абдулазиз Йўлдошев,
"Халқ сўзи"
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг