Трампнинг Ғазо учун «буюк» режаси ҳақида тафсилотлар очиқланди
АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо сектори учун «буюк» режа ишлаб чиққани маълум бўлди. Бир неча ой олдин у анклавни «Фаластин ривьераси»га айлантириш ва АҚШнинг уни назорат олиши мумкинлигини таклиф қилган эди.
BILD нашри Трамп маъмурияти тайёрлаган саноат, инфратузилмани ривожлантириш ва «ақлли» шаҳарлар қурилишига оид 38 саҳифали ҳужжат билан танишган. Аввалроқ «Washington Post» ҳам бундай лойиҳа мавжудлиги ҳақида хабар берганди.
Режа асосан Ғазони тиклаш, иқтисодий жадалликка эришиш ва модернизация қилиш тамойилларига асосланади. Унга кўра, анклав 10 йилга АҚШ васийлигига ўтади, бу давр мобайнида Фаластин ҳокимиятида ислоҳот ва дерадикализация жараёнлари амалга оширилиши назарда тутилган.
Шунингдек, тахминан икки миллион аҳолининг вақтинча кўчирилиши ёки махсус ҳимояланган ҳудудларга жойлаштирилиши айтилган. Кўчишга рози бўлганларга 5 минг доллар, 4 йиллик ижара ҳақи ва озиқ-овқат учун субсидия берилиши мумкин.
Лойиҳа доирасида секторда янги порт, автомобиль йўллари ва аэропортлар қурилиши ҳам назарда тутилган. Исроил билан чегарада «Elon Musk Smart Manufacturing Zone» — электр транспорт воситалари ишлаб чиқариш ва минтақавий маълумот марказлари яратилиши режалаштирилгани хабар қилинган.
Шунингдек, аҳоли учун Дубайга ўхшаш курортлар, 20 қаватли «ақлли уйлар» барпо этилиши мумкинлиги қайд этилган. Аммо бу режалар амалга ошадими-йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг айтишича, Ғазо аҳолисини қабул қилиш масаласида бир қатор давлатлар билан музокаралар олиб борилмоқда. БМТ маълумотларига кўра, секторда уй-жойларнинг 90 фоизи вайрон бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг