Трамп Нью-Йорк губернаторига кам гапириб, кўп ишлашни маслаҳат берди

АҚШ президенти мамлакатда коронавирусга қарши чора-тадбирларни муҳокама қилиш учун барча штатлар губернаторлари билан мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Euronews манбаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Оқ уй раҳбари COVID-19га қарши урушда мамлакат иккинчи фронтни очганини ва уни “янги Американи очамиз” дея номлаганини маълум қилган.
Ўз навбатида ҳар бир штат губернаторига бугунги мураккаб вазиятга мослашиш ваколатлари ўзларида қолдирилган. Яъни қайси ҳудуд ёпиқ режимда қолишни истаса, унга ҳеч ким қаршилик қилмайди. Агар бирор штат чегараларини очишни хоҳласа, бунга ҳам имконият берилади. Фақат аҳоли тавсияларга риоя этса бас.
Трамп ўзаро суҳбатда ана шулар ҳақида гапириб ўтган.
Мулоқотдан сўнг АҚШ президенти бу борадаги фикрларини Твиттер саҳифасида билдириб ўтди. Хусусан, бугунги кунда пандемиянинг оғир кунларини бошдан ўтказаётган Нью-Йорк штатига бошқа исталган штатга нисбатан кўпроқ маблағ ажратилгани ҳақида ёзган. Ўз навбатида у мазкур штат губернатори мана шундай машаққатли шароитларда ўз вазифаларини бажараётган фуқароларга бирор марта ҳам миннатдорчилик билдирмаганини таъкидлаган.
“Сизнинг рақамларингиз унчалик яхши эмас. Кам гапириб, кўп ишлаш керак”, — деган АҚШ президенти унга қарата.
Оқ уй раҳбари бундан олдин АҚШда карантинни уч босқичда олиб ташлашни режалаштираётганини маълум қилганди. Гарчи чекловларни олиб ташлаш губернаторлар ваколати бўлса-да, у буларни ўз зиммасига олишини маълум қилганди.
“Қачондир кимдир АҚШ президенти лавозимини эгалласа, унинг ҳокимияти мутлақдир”, — деган эди Трамп.
Ньюй-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо эса бунга шунга яраша жавоб қайтарган эди: “Мамлакатимизда қирол йўқ. Агар Трамп Ньюй-Йоркни губернатор иродасига қарши бориб очишни истаса, бу бир неча ўн йиллар давомидаги мисли кўрилмаган конституциявий инқирозга олиб келади”.
Эслатиб ўтамиз, Нью-Йоркда ўтган сутка давомида 630 бемор коронавирусдан вафот этди. Ҳаётдан кўз юмганларнинг умумий сони 11,5 минг нафарга етди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг