Трамп: АҚШ Лотин Америкасидаги наркомафия ер усти объектларига зарбалар бера бошлайди
АҚШ қуролли кучлари яқин вақт ичида Лотин Америкасида наркокартелларга қарши кураш доирасида ер усти нишонларига зарбалар йўллашни бошлайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилган.
— Бу одамлар 200 мингдан ортиқ инсонни ўлдирган. Амалда, фақат ўтган йили 200 мингдан ортиқ одамни ўлдиришган. Бу рақамлар пасаймоқда. Пасайишига сабаб — бизнинг зарбаларимиз. Энди биз ер усти объектларига ҳам зарба беришни бошлаймиз. Ерда бу анча осон. Уларнинг қандай йўналишларда ҳаракатланишини биламиз. Улар ҳақида ҳамма нарсани биламиз. Қаерда яшашларини ҳам биламиз. Ёвуз одамлар қаерда яшашини биламиз ва тез орада бунинг устида иш бошлаймиз, — деди Трамп.
Шунингдек, Трамп АҚШ қуролли кучлари зарбаларни фақат Венесуэла ҳудудидагина эмас, балки бошқа давлатларда ҳам амалга ошириши мумкинлигини таъкидлади.
— Эшитишимча, Колумбия кокаин ишлаб чиқаради. У ерда кокаин ишлаб чиқарадиган заводлар бор, тушуняпсизми? Кейин улар бу кокаинни бизга сотади. Биз бундан «жуда миннатдормиз». Ҳа, ким бўлмасин — шу иш билан шуғулланаётган ва уни мамлакатимизга сотаётган ҳар қандай шахс зарба остида бўлади, — деди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг