Тожикистонда ҳукмрон партия раислигига яна Эмомали Раҳмон сайланди
Тожикистоннинг 72 ёшли президенти Имомали Раҳмон ҳукмрон Халқ демократик партияси (ХДП) раиси этиб қайта сайланди.
Овоз бериш кеча, 18 декабрь куни Душанбеда ўтказилган XV қурултойда ўтказилган.
Қайд этилишича, қурултой очилишида президент партиянинг барча аъзоларини 30 йиллик билан табриклаб, сўнгги беш йилликда эришган ютуқларини маълум қилган.
Йиғилганлар партия Марказий ижроия қўмитасининг янги таркибини ва унинг раҳбарларини тасдиқладилар, бошқа партия органлари ва тузилмаларининг таркибларини сайладилар.
Эмомали Раҳмон 1998 йил 18 мартидан буён ТХДП етакчиси саналади. У Тожикистонни президент сифатида бошқараётганига 30 йилдан ошди (1994 йил 16 ноябрдан буён).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг