«ToshTech» техника университети ташкил этилади — Президент қарори
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Президентнинг «Тошкент шаҳрида «ToshTech» техника университетини ташкил этиш тўғрисида»ги 274-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, мазкур университет академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув соҳаларида мустақил ҳисобланади. 2025/2026 ўқув йилидан Давлат бюджетидан молиялаштириладиган 1 йиллик тайёрлов курси жорий этилади.
2026/2027 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таълим жараёни йўлга қўйилади. 2027/2028 ўқув йилидан босқичма-босқич магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичлари жорий этилади.
Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида давлат ва хорижий тилларда амалга оширилади. 2029/2030 ўқув йилигача ўқишга қабул қилинган талабалар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг