Тошкентда пулли автотураргоҳлар учун тўловлар миқдори тасдиқланди
Фото: Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси
Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов кеча, 16 октябрь куни «Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, ҳокимлик ва «Toshkent Invest kompaniyasi» АЖнинг транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш жойлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда уларни босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Ҳужжатда пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдори ҳам тасдиқланган. Унга кўра, паркинг ҳудудлари 5 та тариф зонасига бўлинади.

Келтирилишича, паркинг транспорт воситаларини сақлаш учун мўлжалланмаган. У ерда учинчи шахслар томонидан транспорт воситаларининг олиб қочилиши ва шикастланиши хавфи автомобиллар эгалари зиммасида қолади.
Айрим гуруҳ ногиронлари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига бепул хизмат кўрсатилади. Шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилмайдиган икки ғилдиракли транспорт воситалари бепул жойлаштирилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг