Тошкентда икки фуқаро ўзаро жанжаллашди

21:11 27 Январь 2026 Жамият
400 0

Ижтимоий тармоқларда 2 нафар фуқаро ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Унда айтилишича, ҳолат шу йилнинг 25 январь куни тахминан соат 17.30 ларда Юнусобод тумани, Олой бозори берк кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирининг ҳовлисида содир бўлган.

Унда 1976 йилда туғилган фуқаро Б.А. ҳамда 1992 йилда туғилган фуқаро С.П. ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб кетган. Ҳодиса жараёнида фуқаро С.П. ўзининг «Captiva» русумли автомашинасини бошқариш вақтида йўл четида турган «Malibu» русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», — дейилади бошқарма хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?