Тошкентда ҳаво сифати бўйича махсус йиғилиш ўтказилди
Тошкент шаҳридаги ҳаво сифати билан боғлиқ вазиятни яхшилаш мақсадида Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислигида Махсус комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Унда масъуллар томонидан амалга оширилаётган чоралар ва қўшимча вазифалар муҳокама қилинди.
«Президентимиз мендан ҳар куни бу масала бўйича ҳисобот сўраяптилар. Халқимизнинг саломатлиги билан боғлиқ масала бўлган жойда ҳеч биримизнинг сусткашликка йўл қўйишимизга ҳаққимиз йўқ», — деди Саида Мирзиёева.

Мажлисда йирик яшил ҳудудлар барпо этиш, боғлар ташкил қилиш, табиий сув ҳавзалари атрофини ободонлаштириш ва сунъий кўллар қуриш бўйича режалар тақдим этилди. Шунингдек, саноат зоналари ва иссиқхоналарда экологик талабларнинг бажарилишини қатъий назорат қилиш зарурлиги қайд этилди.
Тадбирда белгиланган меъёрларга риоя қилган ҳолда фаолият юритмоқчи бўлган тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш давом эттирилиши, бироқ экологик талабларга амал қилмайдиган ҳар қандай субъектга нисбатан кескин чоралар кўрилиши, бунда ҳеч кимга истисно бўлмаслиги алоҳида таъкидланди.

Саида Мирзиёева Фарғона вилоятида ҳам экологик вазиятни яхшилаш бўйича шошилинч чоралар кўриш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг