Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ишлаб чиқиладиган мазкур лойиҳа мамлакатдаги барча илмий-тадқиқот инфратузилмалари ҳақидаги маълумотларни ягона марказлашган ахборот ресурси сифатида жамлаб, уларни самарали бошқариш имконини беради.
Шунингдек, илм-фан ва инновацион фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларда илмий инфратузилмалардан фойдаланиш самарадорлиги прогнозланиши ва оптималлаштирилишига оид таҳлилларнинг сунъий интеллект технологиялари орқали амалга оширилиши натижасида вақт ва ресурсларнинг тежалишига эришилади. Платформа соҳада очиқлик, шаффофлик ҳамда ҳамкорлик алоқаларининг янада кучайишига ҳам хизмат қилади.
Мутахассислар ушбу платформа илмий изланишлар сифатини ошириш, такрорий харажатларни камайтириш, республикамизнинг турли ҳудудларида ташкил этилган илмий лабораторияларнинг имкониятларидан тўлиқ ва мақсадли фойдаланишга хизмат қилишини таъкидламоқдалар.
Сунъий интеллект технологиялари асосида республикада илм-фаннинг рақамли келажагини шакллантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бирига айланиши кутилаётган платформа жорий йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг