Тошкентда «Damas» даҳшатли тарзда ЙТҲга учради

15:56 07 Июль 2025 Жамият
304 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида руль бошқарувини йўқотган «Damas» юк машинасининг ярим тиркамаси билан тўқнашиб кетди. Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 7 июль куни соат 12:30 ларда Янгиҳаёт тумани 4П21 йўлининг Жалойир МФЙга кириш қисмида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, С.И. исмли фуқаро «Damas» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб руль бошқарувини йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган «FREHAUF TF34» русумли юк автомобилининг ярим тиркамасига бориб урилган.

ЙТҲ оқибатида «Damas» транспорт воситасининг ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер