Трамп: Мен ҳеч қачон Эпштейн оролига бормаганман
АҚШ президенти Дональд Трамп вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонликда айбланган молиячи Джеффри Эпштейнга тегишли хусусий оролга ҳеч қачон бормаганини маълум қилди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида пост қолдирди.
Шу тариқа Америка етакчиси «Grammy» мукофоти тақдимоти бошловчиси, комик актёр Тревор Ноанинг маросимда айтган ҳазилига жавоб қайтарди. Ноа ўз чиқишида гўё Трамп ва АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон Эпштейн оролига боргани ҳақида ҳазил қилган эди.
«Билл номидан гапира олмайман, аммо мен ҳеч қачон Эпштейн оролида бўлмаганман, ҳатто унга яқин жойда ҳам. Бугунги ёлғон ва туҳматга тўла баёнотга қадар мени у ерда бўлганликда айблашмаган — ҳатто ёлғон ахборот тарқатувчи ОАВлар ҳам», — деб ёзди Трамп.
Республикачилар партияси вакили бўлган Трамп мазкур сўзлар учун Тревор Ноани судга бериш билан таҳдид қилди.
«Кўринадики, мен бу бечора, ачинарли, истеъдодсиз ва аҳмоқ бошловчига қарши адвокатларимни юбораман ва катта миқдорда товон пули талаб қиламан. Тайёр тур, Ноа, сен билан «хурсандчилик» қиламан», — дея қўшимча қилди АҚШ президенти.
Маълумот ўрнида, Джеффри Эпштейн 2019 йил июль ойида ҳибсга олинган эди. Прокуратура маълум қилишича, у 2002–2005 йиллар давомида Манҳэттендаги уйига ўнлаб вояга етмаган қизларни ташриф буюришини уюштирган. Эпштейннинг таниш-билишлари орасида нафақат АҚШ, балки бошқа кўплаб давлатларнинг амалдаги ва собиқ мансабдор шахслари, собиқ давлат раҳбарлари, йирик тадбиркорлар ҳамда шоу-бизнес вакиллари ҳам бўлган. Молиячига нисбатан жиноий таъқиб 2019 йил 10 август куни унинг қамоқхона камерасида ўз жонига қасд қилиши билан якунланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қисқа фурсатга тўхтаган Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув ўтказди
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг