Тошкентда 2 нафар йигит фуқаронинг пулларини олиб қочиб, талончилик қилди
Ижтимоий тармоқларда 2 нафар шахс пиёда кетаётган фуқаронинг қўлидаги сумкасини тортиб олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетганлиги акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ҳолат жорий йилнинг 12 июнь куни тахминан соат 18:15 атрофида Шайхонтоҳур туманида жойлашган деҳқон бозоридаги автотураргоҳда содир бўлган.
Унда 1997 йилда туғилган Б.С. ва 2000 йилда туғилган Х.А. пиёда кетаётган 2003 йилда туғилган К.Х.га нисбатан талончилик жиноятини содир этишган. Унинг қўлидаги қора рангли пакет ва ичидаги пулларни очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, воқеа жойидан қочиб кетишган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда тунаб кетилган фуқаронинг ногирон бўлгани айтилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми «в« банди билан («талончилик«) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг