Тошкент вилоятида номаълум шахс мансабдорнинг хонасига 5 минг доллар ташлаб кетди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўлими бошлиғининг хизмат хонасига номаълум шахс 5 минг АҚШ доллари қолдириб кетди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 август куни ММТБ бўлим бошлиғи Назокат Ўразованинг хизмат хонасида шубҳали файл папка қолдириб кетилган. Мазкур папка холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ичида 5 минг доллар миқдоридаги пул маблағи борлиги аниқланган.
«Мавжуд вазият Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг шахсан назоратига олинди ҳамда ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўрнатилган тартибда хабардор қилинди. Айни вақтда зарур суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, Назокат Ўразова вазирнинг тегишли буйруғи асосида ҳалоллиги учун лавозим маошининг 3 баробари миқдорида моддий рағбатлантирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг