Тошкент вилоятида минг йиллик тарихга эга қабр қолдиқлари топилди
Фото: Маданий мерос агентлиги
Тошкент вилоятининг Паркент туманида қадимги даврга оид қабр қолдиқлари топилди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, у июнь ойида Кумушкон маҳалласидаги фермер хўжалигига олиб борувчи йўлнинг қурилиши жараёнида топилган. Бирламчи ўрганишлар натижасида ушбу ҳудуддан суяк бўлаклари ҳамда кучли занглаган темир қилич ҳам чиққан.
Қазишмалар давомида йўл устида ер суриш ишлари олиб борилаётган вақтида ҳосил бўлган ўра аслида ерости дафн хонаси (катакомба) экани аниқланган. Мутахассислар томонидан бу ердан дафн буюмлари, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ҳамда булла (муҳр) топилган.
Қурилишнинг умумий тури ва дафн маросимининг кўплигидан келиб чиққан ҳолда мутахассисларнинг тахминларича, ушбу қабр эрамизнинг I минг йиллигига тўғри келмоқда. Археолог олимларнинг сўзларига кўра, бундай қабрлар ўша даврдаги кўчманчи чорвадор аҳолига тааллуқли бўлган бўлиши мумкин.
Ноёб топилмаларни ўрганиш мақсадида экспонатлар Й.Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти лабораториясига юборилган. Ҳозирги вақтда агентликнинг молиявий кўмагида ҳудудда институт ходимлари томонидан археологик қазишма ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг