Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида наркотик моддалар савдосининг олди олинди

10:51 29 Август 2025 Жамият
113 0

Интернет тармоғи орқали синтетик наркотиклар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, олдиндан кузатувга олинган, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган шахс ўзининг «Spark» русумли автомашинасида наркогуруҳ ташкилотчилари томонидан берилган топшириққа кўра, Тошкент туманига бориб, муқаддам наркокурерлар томонидан дала майдонидаги хуфия жойга яшириб қўйилган 4 кг 300 гр «альфа-ПВП» моддасини қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Маълум бўлишича, мазкур шахс Тошкент шаҳридаги хусусий олий таълим муассасасининг 3-курс талабаси ҳисобланади. Ҳозирда ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш ва терговга жалб қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти Нишон туманида истиқомат қилувчи, 2001 йилда туғилган фуқаро ўз акасининг номида бўлган, пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 20 сотих ер майдонида жами 247 туп каннабис ўсимлиги етиштираётгани аниқланган. Шунингдек, 27 кг 708 гр марихуана ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бундан ташқари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда Ўртачирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Бўка-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган, Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган собиқ ички ишлар ходими бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомашина тўхтатилган.

Автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда – 1975 йилда туғилган Қозоғистон Республикаси фуқароси ва Бўка туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган шахс кетаётганлиги маълум бўлиб, машинанинг орқа ўриндиғи ортидан 979 гр «гашиш» моддаси топилган.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериклари бўлган Бекобод туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган ва 2001 йилда туғилган 2 нафар фуқаро ушланиб, улардан ҳам 437 гр «гашиш» моддаси олинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Янгиобод МФЙда истиқомат қилувчи, 1988 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс ва «Бирлик» маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро қўлга олиниб, улардан 976 гр марихуана топилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?