Тошкент ва Пусан шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрига «Қанот Шарқ» авиакомпаниясининг илк самолёти келиб қўнди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Унда айтилишича, «Пусан-Тошкент» йўналиши бўйича илк парвоз арафасида аэропортда мазкур ҳаво қатновининг тантанали очилиш маросим бўлиб ўтган. Мазкур очилиш маросимида Кимхе халқаро аэропорти ва «Қанот Шарқ» авиакомпанияси вакиллари рамзий қизил лентани кесиб, 285 нафар йўловчига мўлжалланган биринчи рейсга рўйхатдан ўтиш жараёнини бошлаб берган.
«Қанот Шарқ» авиакомпанияси Тошкент ва Пусан ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўйиб, парвозлар қулай А-330 самолётларида ҳафтасига икки марта – чоршанба ва пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
«Пусанлик йўловчилар илгари Тошкентдан Сеулга учиб келишлари, кейин эса яна тўрт соатлик йўл босиб Пусанга етиб боришлари керак бўлган. Эндиликда тўғридан-тўғри Пусан шаҳрига парвоз қилиш имконияти яратилди», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, ҳозирги кунда «Қанот Шарқ» авиакомпанияси Тошкент-Сеул-Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига уч марта мунтазам парвозларни амалга ошириб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг