Тошкент, Самарқанд ёки Андижон… қайси вилоятда электромобиллар сони кўпроқ?

10:30 11 Июль 2025 Жамият
262 0

Ўзбекистон Республикасида электромобиллар сони ортиб бормоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 апрель ҳолатига кўра мамлакатимизда жами 65,2 мингта электромобиль рўйхатга олинган. Бу кўрсаткич экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланишга бўлган қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади.

Ҳудудлар кесимида эса Тошкент шаҳри 49 минг 736 та электромобиль билан етакчилик қилмоқда. Ундан сўнг Тошкент вилоятида 4 минг 512 та, Самарқанд вилоятида 1 минг 739 та, Хоразм вилоятида 1 минг 415 та ва Фарғона вилоятида 1 минг 376 та электромобиль қайд этилган. Қашқадарё вилоятида 1 минг 338 та, Бухоро вилоятида 1 минг 133 та ва Навоий вилоятида 901 та электромобиль рўйхатга олинган.

Шунингдек, Андижон вилоятида 878 та, Наманган вилоятида 700 та, Қорақалпоғистон Республикасида 525 та ва Сирдарё вилоятида 404 та электромобиль қайд этилган. Жиззах вилоятида 302 та ва Сурхондарё вилоятида эса 198 та электромобиль рўйхатдан ўтказилгани маълум қилинди.

Умумий ҳолатда, мамлакатнинг барча ҳудудларида электромобилларга бўлган қизиқиш кузатилмоқда. Бу ҳолат Ўзбекистонда экологик барқарор транспорт воситаларини ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсати ва аҳолининг онгли танловини акс эттиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?