Ички ишлар вазири MMA ассоциацияси раиси бўлди
Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон MMA ассоциацияси раислигига сайланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ассоциацияга 2020 йил 14 августдан буён Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Эндиликда MMA ассоциациясини 2025 йил 9 апрель куни Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси этиб сайланган, Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов бошқаради.
Маълумот учун, Аралаш жанговар санъатлар ассоциацияси 2019 йилда ташкил этилган. Ушбу ассоциация ташкил этилганини тасдиқловчи ҳужжат шу йилнинг 23 октябрида тақдим этилди. 8 ноябрь куни эса Отабек Умаров ассоциация президенти сифатида спортчиларнинг машғулотларида қатнашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг