Тошкент метрополитенида поезд икки бекат оралиғида тўхтаб қолди
Иллюстратив фото
Тошкент метрополитенида поезд икки бекат оралиғида тўхтаб қолди. «Тошкент метрополитени» ҳолатга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, бугун, 11 апрель санаси соат 07:53 лар атрофида «Минг ўрик» бекатидан ҳаракатланган 67-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати аниқланган. Шундан сўнг, белгиланган йўриқномага асосан, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поезд ҳаракати «Минг ўрик» — «Юнус Ражабий» бекатлари оралиғида тўхтатилган.
Машинист томонидан тезкор кўрилган чора-тадбир натижасида 3 дақиқа ичида ҳаракат таркибидаги носозлик бартараф этилган ва поезд ҳаракатини давом эттирган.
«Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда», деб ёзади метрополитен матбуот хизмати.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг